UZ RU

+998 (73) 373-21-64
+998 (73) 373-27-93
info@kuvasaycement.uz

Корхона

about

Корхонанинг қурилиш лойихаси 1929 йил 21 февралда “Стромстройпроект” лойихалаш ташкилоти томонидан амалга оширилди. Қурилиш ишлари поёнига етиб,1932 йили биринчи махсулот 42,3 тн цемент ишлаб чиқарилди.

Корхонанинг умумий ер майдони 57,73 га, шундан ишлаб чиқариш майдони 8,14 га, мевали боғлари 6,03 га, сув басейнлари 0,22 га, ГРП -0,2 га, темир йўллари 10 км ташкил этади.

Технологик жихозлар асосан чет эл фирмаларидан олиб келиб ўрнатилган. Масалан, “Титан” 6-ДР -75 русумли хом-ашё майдалагичи “Аммер-Лютер” фирмасидан, хом ашё ва цемент тегирмонлари “Унидан” хамда “Уникас” айланма печлари “Смид” фирмасидан келтирилган. Фақатгина қурилиш барабанлари, кўмир туйиш тегирмони, шнеклар ва шунга ўхшаш ёрдамчи жихозлар собиқ Иттифоқ корхоналарида тайёрланган.

Корхонада тоғ цехи, охак цехи, куйдириш цехи, хом-ашё цехи, таъмирлаш, шифер ишлаб чиқариш цехи, электр цехи, иссиқлик манбаалари цехи, хаво ишлаб чиқарувчи компрессор цехи, темир йўл бўлими, зарядлаш бўлими, электролобаратория, чанг ушлаш цехи, автомат назорат ўлчов цехи, экалогия, лаборатория, подстанция цехлари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, 1991 йилдан корхона фаолият майдони кенгайди.

1995 йил август ойидан бошлаб корхона «Қувасойцемент» Акциядорлик Жамиятига айлантирилди.

Корхонада қурилиш махсулотларини янги турларини ишлаб чиқариш йўлга қўйила борди, янги технологияларни изчил жорий этиш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, механизациялаш хамда уни компьютер билан бошқариш йўлга қўйилди.

Ишлаб чиқарилаётган махсулотлар сифатини ошириш, ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш борасида “Қувасойцемент” А.Ж қўлга киритган ютуғи нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиб, 1997 йили Испаниянинг пойтахти Мадрид шахрида “Қувасойцемент” Акциядорлик Жамиятига юксак касб махорати, дунёвий сифатга эга махсулотлар ишлаб чиқришдаги мохирлиги ва интилувчанлиги учун ВID дирекцияси томонидан “Халқаро олий сифат” олий мукофоти билан тақдирланди.

1999 йил 25 октябрда Швейциянинг Женева шахрида “Қувасойцемент” Акциядорлик Жамиятининг юқори сифатли махсулот ишлаб чиқаришидаги ва халқаро бизнесни ривожланишидаги юксак хиссаси, хамда юқори малакаси учун “Олтин юлдуз” халқаро мукофоти билан тақдирланди.

2001 йил июль ойида Швейциянинг Женева шахрида халқаро GQM компанияси томонидан “Қувасойцемент” Акциядорлик Жамиятига “Юқори маркетинг махорати” ни ўзлаштиргани учун халқаро олий соврини топширилди.

2002 йил март ойида Германиянинг Франкфурт шахрида Халқаро конвенция томонидан “Европага йўл” олий соврини билан тақдирланди.

2004 йилнинг сентябрь ойида Женева шахрида ишбилармонлик фаолиятига юқори махорат Халқаро фонднинг “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланиб Халқаро Хамжамиятнинг юксак эътирофига сазавор бўлган.

Жамиятда қуйидаги қурилиш махсулотларининг турлари ишлаб чиқарилади:

  • М 400 ва 500 маркали сулфатга чидамли портландцемент. Бу намлик юқори музлаш шароити бўлган жойларда, бетон хамда темир бетон ишларини олиб боришда ишлатилади. Ушбу цемент ГОСТ 22266-94 асосида ишлаб чиқрилиб, барча талабларга жавоб беради.
  • Томпанаж портландцементи. Бу нефть хамда газ қудуқларини ер ости сувларидан химоялаш учун бетон ишларини бажаришда, шунингдек узлуксиз музлаш-эриш шароитида ишлатилади.Ушбу цемент ГОСТ 1581-96 талабларига тўлиқ жавоб беради.
  • Менерал қўшимчали М-400-Д-20 портландцемент. Бу махсулот сувга ва захликка чидамли бўлиб, сув оситида доимий турадиган пойдеворлар, намлик юқори бўлган жойларни бетонлашда ишлатилади. Мазкур портландцемент ГОСТ 10178-85 талабларига жавоб беради.

Корхона 2008 йил давомида 810 000 тоннадан ошиқ цемент махсулотлари ишлаб чиқариб Республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда салмоқли хисса қўшди.

Президентимизнинг 2007 йил 1 июн кунги 646 –сонли фармонига биноан Республикамиздаги қурилиш gl-1материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига янги техника ва технологияларни жорий этилишини инобатга олиб корхонамизда бир қатор ишлар амалга оширилди. Яъни, айланма печларимизда модернизация ишлари амалга оширилиб клинкер ишлаб чиқариш хажми хар печларимизда 8-10 % га оширилди. Шундан келиб чиқиб бу йилда 950 000 тонна цемент ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бундан ташқари корхонамизда ташиб келтирилаётган хом ашё махсулотларини ва ишлаб чиқарилаётган махсулотларимизни мижозларимизга беками кўст етказиб бериш мақсадида замонавий русумдаги автомобил ва темир йўл электрон тарозилари ўрнатилди. Асосий ишлаб чиқариш технологияларимизни компютер ускуналари орқали назорат қилиш йўлга қўйилди.

“Қувасойцемент” О.А.Ж. Республикамизнинг иктисодий салохиятини ошириш борасида ўзига хос ўрин эгаллайди. Ушбу корхона Фарғона водийси ахолисини қурилиш эхтиёжларига бўлган талабларини қондирибгина қолмасдан балки бутун Республикамиз ахолиси, шунингдек хорижий давлатларга хам махсулот етказиб берувчи корхона хисобланди.

Бугунги кунда Республикамизнинг марказий вилоятларини цемент махсулотларига бўлган эхтиёжларини тўлиқ қондириш максадида, Тошкент вилоятининг Янги йўл шахрида қуввати 1 000 000 тоннага тенг бўлган цемент ишлаб чиқариш корхонаси қуриб битказилди ва 2010 йилнинг1-август кунидан тўлиқ ишга туширилди.

Жамият низоми

Бизнинг сертификатлар

Бизнинг мукофотлар

aw-2
Ишлаб чиқарилаётган махсулотларни сифатини ошириш хамда ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш борасида «Қувасойцемент » Акциядорлик Жамиятининг қулга киритган ютуқлари нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиб 1997 йил Испаниянинг пойтахти мадрид шахрида «Қувасойцемент »Акциядорлик Жамиятига юксак касб махорат , дунёвий сифатга эга махсулотлар ишлаб чиқаришдаги мохирлиги ва интилувчанлиги учун BID дирексияси томонидан «Хақаро Олий сифат» олий мукофоти билан тақдирланди.
aw-3
1999 йил 25 октябрида Швециянинг Женева шаҳрида «Қувасойцемент» Акциядорлик Жамиятининг юқори сифатли махсулот ишлаб чиқаришдаги ва халқаро бизнесни ривожлантиришдаги юксак хиссаси, ҳамда юқори малакаси учун «Олтин юлдуз» халқаро мукофоти билан тақдирланди.
aw-5
2001 йил июлъ ойида Женева шаҳрида халқаро GQM компанияси томонидан «Қувасойцемент» Акциядорлик Жамиятига «Юқори маркетинг махорати» ни ўзлаштиргани учун халқаро олий соврини топширилди.
aw-4
«Қувасойцемент» Акциядорлик Жамияти 70 йиллик тўйи муносабати билан Халқаро соврин изохномасида қайд эътилганидек, ишбилармонлик сохасида қўшган бебахо хиссаси, ишлаб чиқаришда эришган улкан муваффақиятлари ва юксак махорати учун «Бизнес ташаббус» корхонани «Сифат ва технология учун Олмос категорияси европага йўл» -махсус мукофоти билан тақдирланган эди.
aw-1
Юқори иқтисодий кўрсаткичлари учун 17 – сентябр 2004 йили «Олтин медаль» билан тақдирланди.