UZ RU

+998 (73) 372-22-29
+998 (73) 372-22-30
info@kuvasaycement.uz

Наврўз байрами

31-март куни «Кувасойцемент» АЖ корхонасида Наврўз байрами бўлиб ўтди.

Дастур давомида ишчи ходимлар ўртасида байрамона миллий спорт мусобақалари (арқон тортиш,тош кўтариш, билакда куч синаш) ва кўнгил очар викторина уйинлари ўтказилди. Корхонада ишлаб фаолият курсатиб келаётган санъатшинаванда ишчи ходимлардан Мех.цехидан Мирзакобиров Камолитдин ,Ободонлаштириш бўлимидан Қурбонов Ғанижон, чанг ушлаш цехидан Усмонова Лолахон ва Ибрагимова Замирахонлар тайёрлаб келган шеър, қўшик ва рақслар барча ишчи ходимларда катта таъсурот колдирди.
Шунингдек тадбирда «Буюк алломалар шеъридан парчалар айтиш, ўз ижодига мансуб булган «Энг яхши шеърхон» миллатлараро тинчлик тотувлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида «Турли хил миллат рақсларини маҳорат билан ижро этиш» бўйича ҳам мусобакалар ўтказилди.
Ғолиблар касаба уюшма қўмитаси томонидан кимматбаҳо китоб ва бошқа совғалар билан тақдирландилар.
Тадбир кўтаринки рухда ўтди. Тадбир ниҳоясида ишчи ходимлар барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

photo_2022-04-04_14-25-33 photo_2022-04-04_14-25-30 photo_2022-04-04_14-25-27 photo_2022-04-04_14-25-23 photo_2022-04-04_14-25-03

Янгилик қўшилган сана: 04.04.2022