UZ RU

+998 (73) 372-22-29
+998 (73) 372-22-30
info@kuvasaycement.uz

Республика миқиёсида ўтказилган кўрик танлов ғолиблари

«Кувасойцемент» Акционерлик Жамияти ишчи-ходимлари Республика миқиёсида ўтказилган кўрик танловда биринчи ўринларни эгаллашди.

Ёш авлодни хар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, ёз мавсумини мазмунли ва сифатли ўтказишда қўшган хиссаси учун Фарғона вилоятидаги «Рохат» соғломлаштириш маркази етакчиси Султонов Муроджон Манасович «Энг фаол етакчи» номинацияси бўйича Дипломи билан тақдирланди.

1

Соғломлаштириш жараёнини юқори савияда ташкил этишдаги саъйи-харакатлари ва қўшган хиссаси учун Исакова Мунаввар Номоновна «Энг яхши тиббиёт ходими» номинацияси бўйича Дипломи билан тақдирланди.

2

Ўз сохасини етук ва малакали мутахассиси сифатида Республикада эришилаётган ютуқларни мустахкамлашга қўшиб келаётган муносиб хиссаси хамда кўп йиллик самарали мехнати учун «Кувасойцемент» Акционерлик Жамиятининг «Механика таъмирлаш цехи» темирчиси Нишонов Исроил Сулаймонович «Ўз касбини мохир эгалари» Дипломи билан тақдирланди.

3

2014 йилги Пахта йиғим терим мавсумини фаол ташкил қилганлиги учун «Атроф-мухитни мухофаза қилиш» бўлими аграноми Хайдаров Рахмонали қимматбахо мукофот билан тақдирланди.

4

Янгилик қўшилган сана: 13.04.2015