UZ RU

+998 (73) 372-22-29
+998 (73) 372-22-30
info@kuvasaycement.uz

ХАБАРНОМА

Хорижий инвестициялар иштирокидаги “Қувасойцемент” акциядорлик жамияти 2015 йил  3 апрелда кциядорларнинг Йиллик умумий мажлисини ўтказилиши тўғрисида хабар қилади. Манзил: Фарғона вилояти, Қувасой ш, Мустақиллик кўчаси, 138 уй,  жамият клуби.
Е-mail: info@kuvasaycement.uz
Веб-сахифа:  www.kuvasaycement.uz

1 АЖ нинг тўлиқ номи: Хорижий инвестициялар иштирокидаги “Қувасойцемент” акциядорлик жамияти.
2 АЖ нинг манзили: Мустақиллик кўч,138 уй, Қувасой ш., Фарғона вилояти, 150901, ЎзР
3 Умумий мажлисни ўтказиш шакли: Юзма-юз
4 Умумий мажлис санаси:  2015 йил «03 » апрел.
5 Умумий мажлисни ўтказиш жойи: Мустақиллик кўч,138 уй,  жамият клуби, Қувасой ш.,  Фарғона вилояти, 150901, ЎзР
6 АЙУМ (акциядорларнинг йиллик умумий мажлиси) нинг ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2015 йил «18 » март.
7 АЙУМ да иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрини тузиш санаси 2015 йил «30 » март.
8 Акциядорлани қайд этишни  бошланиш вақти: 9:00
9 Қайд этишни тугатиш вақти: 10:00
10 Акциядор ёки унинг ваколатли вакилини қайд этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар Мажлис иштирокчиси сифатида қайд этиш учун Жамият акциядорлари ёнларида паспортлари ёки шасхсини тасдиқловчи ҳужжат , акциядорлар вакиллари учун эса – шунингдек ЎзР нинг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 67 моддасига биноан расмийлаштирилган мажлисда қатнашиш ҳуқуқини ўтказиш тўғрисидаги  ишонч қоғози бўлиши керак.
11 Умумий мажлиснинг кун тартиби:
  1. ОАЖ Ҳисобот (йиллик) умумий мажлисининг саноқ комиссиясини шакллантириш тўғрисида.
  2. ОАЖ нинг 2014 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботини ва ОАЖ нинг 2015 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  3. Кузатув кенгашининг 2014 йилдаги ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Тафтиш комиссиясининг 2014 йилдаги ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  5. Аудиторлик ташкилотининг 2014 йил учун ҳисоботини тасдиқлаш, ОАЖ нинг 2014 молиявий йилдаги фаолияти натижаларига кўра  бухгалтерия баланси ва ОАЖ нинг даромадлари ҳамда зарарлари бўйича   ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  6. 2015 йилдаги ОАЖ фаолиятининг аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида. Аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва 2015 йилда унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг  энг сўнгги ҳажмлари
  7. ОАЖ даромадини тақсимлаш ва уни қўллаш тартиби тўғрисида.
  8. Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш тўғрисида: Амалдаги Кузатув кенгашининг ваколатларини тугатиш ва “Қувасойцемент” ОАЖ Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида
  9. ОАЖ тафтиш комиссиясига аъзоларни сайлаш тўғрисида.
  10. Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2014 йилдаги 370-сонли “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонунига (янги таҳрирдаги) биноан жамият номини ўзгартириш.
  11. 23.12.2009 йилдаги 0239 М сонли Фарғона вилояти қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази бошқармаси томонидан қайд этилган акциялар ва эмиссия проспектининг янги чиқарилиши тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш.
  12. Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2014 йилдаги 370-сонли “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонунига (янги таҳрирдаги) биноан янги таҳрирдаги Низомни тасдиқлаш..
  13. Жамиятнинг янги таҳрирдаги «Акциядорларнинг умумий мажлиси тўғрисида», «Кузатув кенгаши тўғрисида», «Ижро этиш органи тўғрисида», «Тафтиш комиссияси тўғрисида», «Ички аудит хизмати тўғрисида» ги Низомларини тасдиқлаш.
  14. “Қувасойцемент” АЖ нинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
12 Ахборот (материаллар) билан танишиш мумкин бўлган манзил (материалами): Кузатув кенгашининг мажлиси баённомасига мувофиқ тайёрланган ҳужжатлар (материаллар) билан танишиш қуйидаги манзил бўйича амалга оширилади : Мустақиллик кўч, 138 уй, Қувасой ш., Фарғона  вилояти, 150901, Ўзбекистон Республикаси, жамиятнинг қимматли қоғозлар бўлимида 2015 йилнинг 18 мартидан 2 апрелигача, ишчи кунлари соат 09.00 дан соат 16.00 гача.
13 Умумий мажлисни ўтказишга тайёргарлик кўришда тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш тартиби:
  1. “Қуавсойцемент” ОАЖ АЙУМ нинг кун тартиби;
  2. 2014 молиявий йил бўйича Кузатув кенгашинининг Ҳисоботи;
  3. 2014 молиявий йил бўйича ОАЖ нинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги бош директорнинг ҳисоботи;
  4. 2014 молиявий йил натижалари бўйича даромадлар ва зарарларни тақсимлаш тўғрисидаги ҳисобот;
  5. 2015 молиявий йилга йиллик бизнес-режанинг лойиҳаси;
  6. 2014 йил учун йиллик бухгалтерия ҳисоботини текшириш натижаларига кўра Жамият Тафтиш комиссиясининг хулосаси;
  7. 2014 йил учун Жамият молиявий-хўжалик фаолиятини йиллик текшируви натижаларига кўра  Аудиторлик ташкилотининг хулосаси;
  8. Кузатув кенгашига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар. КК га сайлашга чиқарилган номзодларнинг ёзма розилиги борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги ахборот;
  9. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар;
  10. Янги таҳрирдаги Низом лойиҳаси.
  11. Ички низомларнинг лойиҳалари.
  12. Низом томонидан кўзда тутилган бошқа материаллар.

Изоҳ: Ҳурматли акциядорлар, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” Қонун кучга киргани боис Сизга шуни хабар қиламизки, ушбу Қонуннинг 62 моддасига мувофиқ акциядорларнинг умумий мажлисини ўтказиш тўғрисидаги ахборот бундан кейин “Қувасойцемент” АЖ нинг расмий сайтида,оммавий ахборот воситаларида нашр этилади, шунингдек акциядорларга электрон почта бўйича жўнатилади.Юқоридагиларга биноан қимматли қоғозлар бўлимига ёзма шаклда электрон почтангиз тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишингизни сўраймиз. ,
“Қувасойцемент” АЖ нинг расмий веб-саҳифасиwww.kuvasaycement.uz
Мажлиснинг ўтказилиши билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича (0373) 373-21-00 телефонига мурожаат қилинг.

«Қувасойцемент» ОАЖ
Кузатув кенгаши

Янгилик қўшилган сана: 13.04.2015