UZ RU

+998 (73) 372-22-29
+998 (73) 372-22-30
info@kuvasaycement.uz

Цемент ишлаб чиқариш технологик жараёнинг қискача йўриқномаси

Технологик схемада кўрсатилган асосий операцияларга асосланиб газсимон ёқилғи ишлатилган холда цемент ишлаб чиқариш жараёни қурик ва хўл усулда амалга оширилади.

Каръерларда хом ашёни қазиб олиш

Охактош, турпокли қўшимчалар (сланецглина, ракушечник) туффоалевролит асосидаги вулқонли конгломерат Лоғон, Қизил-Қия, Лоғон- Оқтош, Каринкурсайск, Таш-Булак, Чал-Таш ва Джил-жиган каръерларидан портлатиш ишлари қўлланилган холда очиқ ишланмалар йўли орқали олинади. Қазилган хом-ашё экскаваторлар ёрдамида машинларга юкланиб, майдалаш жараёни ишлари олиб бориш учун махсус хом ашё майдонларга ташилади.

Хом-ашёни майдалаш

Хом-ашё майдонидан хом-ашё қўшимчалари шековой майдалагичга юборилади, у ерда уларни майдалаш ишлари олиб борилади. Маълум хажмга майдаланган хом-ашё транспортёр ленталар орқали молотокли майдалагичга керакли хажмга келтириш учун иккинчи маротаба майдаланади. Шундан сўнг хом-ашё транспортёр ленталари орқали жамланган хом-ашё омборига юборилади.

Хом-ашёни омборда жойлашиши

Майдаланган хом-ашё (охакттош,тупроқли қўшимчалар(сланец, глина, ракушечник) туффоалевролит асосидаги вулқонли конгломерат) хом-ашё омборида алохида-алохида жойлаштирилади. Темир моддаси бор қўшимчалар корхонага машиналарда ёки темир йўл орқали олиб келиниб хом-ашё омборида алохида жойлаштирилади.

Хом-ашёни меъёрлаш

Хом-ашё омборида грейфер кранлар ёрдамида майдаланган хом-ашё қўшимчалари бункерларга жойлаштирилади ва реверсив транспортёрлар ёрдамида ДВНД-100 торози дозаторларига тушади, улар ёрдамида хом-ашёни хўл усул билан майдалаш тегирмонларига келиб тушади.

Хом-ашё шламини тайёрлаш

Хом-ашё цехида тегирмонларга хом-ашё аралашмаси қўшимчалари билан биргаликда, техник сув берилади хом-ашёни хўл усулда майдалаб хом-ашё шлами хосил қилинади.

Хом-ашё шламини сақлаш

Майдаланган хом-ашё шламини сақлаш ва аралаштириш учун насослар ёрдамида вертикал ховузларга юборилади. Шлам таркибидаги элементлар мидори (кимёвий таркиби), намлиги, титр, ёйилувчанлиги ва майдаланганлик миқдори ўрганилади.

Кондицион хом-ашё шламни корректировка қилиш ва сақлаш

Вертикал ховузда сақланаётган хом-ашё шламини технологик характеристикаси аниқлангандан сўнг, керакли таркибдаги хом-ашё шлами горизонтал ховузларга қуйилади.

Горизонтал ховузларда сақланаётган хом-ашё шлами қотиб қолмаслиги учун механик ва пневматик , яъни хаво билан аралаштириб турилади.

Кондицион хом-ашё шламни куйдириш

Горизонтал ховузлардан кондицион хом-ашё шлами питателлари орқали печканинг совуқ қисмига юборилади.

Хом-ашё шлами клинкер холига келтириш учун айланма печларда куйдирилади. Печдан ўтиш жараёнида хом-ашё шлами клинкер холига келиши учун берилган минерал ва кимиёвий таркиби асосида бир нечта қуритиш, декарбонлаш босқичларидан ўтади. Куйдирилгандан сўнг клинкер тез совутиш учун рекуператор музлатгичларига юборилади. Совутилган клинкер омборларга ўтказилади.

Чиқаётган газларни чангдан зарарсизлантириш

Айланма печларда хом-ашё шламини пишириш , печ газларини ва пиширилувчи материални қарши оқими принципи асосида олиб борилади. Намлик ва майда дисперсли ярим тайёр махсулот билан бойитилган печь орти газлари печлардан олиб чиқилиб печ ортидаги қурилмаларда (чанг камераси ва электрофильтр) зарарсизлантирилади. Чанг камераларида печь орти чангининг дағал дисперсли қисми ушлаб қолинади. Майда дисперсли чанглар эса электрофильтрлар ёрдамида ушлаб қолинади.

Печ орти чангини саралаш

Печ орти қурилмаларида ушлаб қолинган чанг тўпланиб технологик жараёнга қайта юборилади.

Печ орти чангини қайтарилиши

Фуллернасослар ёрдамида чанг форсункалари орқали печ орти чанглари технологик жараёнга печнинг иссиқ қисмидан кайта берилади.

Қўшимчаларни сақланиши

Актив минерал қўшимчалар ва гипсли тош корхонага транспорт воситалари ёрдамида ёки темир йўл орқали олиб келиниб махсус майдончада сақланади.

Қўшимчаларни майдалаш

Сақлаш майдонларидан актив минерал қўшимчалар ва гипсли тош майдалаш учун молотокли майдалагичга юкланади. Хар бир қўшимчаларни майдалаш алохида олиб борилади. Майдалангандан кейин майдаланган хом-ашё транспортерлар ёрдамида клинкер ва қўшимчалар бирлаштирилган омборга жойлаштирилади.

Клинкер ва қўшимчаларни жойлаштирилиши

Ковшли транспортер ёрдамида куйдирилган клинкер, клинкер ва қўшимчаларни сақлаш учун ва кейинчалик технологик жараёнларда фойдаланиш учун умумий омборга жойлаштирилади.

Актив минерал қўшимчалар ва гипсли тошлар хам майдалангандан кейин умумий омборга жойлаштирилади.

Қўшимчалар ва клинкерни меъёрлаштириш

Умумий омбордан клинкер, минерал қўшимчалар ва гипсли тош грейфер кранлари ёрдамида цемент ишлаб чиқариш тегирмонларининг бункерларига юкланади ва ДВНД-32 типли тарозили дозатор ёрдамида тегирмонларга берилади. Ишлаб чиқарилаётган цемент махсулотнинг турига қараб қўшимчалар тури ва қўшимчалар керакли микдорда қўшилади.

Клинкер ва қўшимчаларнинг майдаланиши

Клинкер ва минерал қўшимчаларнинг умумий майдаланиши узулксиз ишлаб турадиган цемент тегирмонларида амалга оширилади. Хосил бўлган цемент майдаланиш даражаси махсулот номенклатурасига норматив хужжатлар ёрдамида регламентлаштирилади. Церраносолар ёрдамида тайёр цемент махсулоти цемент сақлаш силосларига, яъни омборларига юборилади.

Цементни сақлаш

Ишлаб чиқарилган цемент махсулоти вертикал цемент силос омборларида сақланади ва у ерда талаб даражасида сақлашга шароит яратилаган (ифлосланиш ва намланишдан химоя қилинади).

Махсулот қайси турига , номенклатурасига қараб цемент алоҳида цемент омборларига жойлаштирилади ва сақланади.

Цементни юклаш

Вертикал цемент силосларининг пастки қисмида жойлаштирилган махсус юкловчи қурилмалар ёрдамида цемент харидорларга етқазиш учун махсус темир йўл вагонлари ёки автотраснспортларга юкланади.